Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Ислоҳатлар самараси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг  № 87-01-573 сонли хати  ижроси юзасидан  2019 йилнинг 11-12 сентябр кунлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг тўлов-шартнома ва стипендияларига киритилган ўзгаришлар бўйича гуруҳларда алоҳида  тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу бўйича масъул ходимлар, институтнинг  Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори О.Салихов,  Тасвирий санъат факультети  декани А.Юсупов, Амалий санъат факультети декани С.Саидова, Санъатшунослик факультети декани Б.Сангиров, Дизайн факультети декани Н.Алиева    2019 – 2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматлари белгиланганлиги, тўлов-контракт қиймати миқдорларини икки ҳил кўринишда «стипендияли» ва «стипендиясиз» амалга ошириш мумкинлиги, контракт тўловини йил давомида икки мартага бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида стипендия тайинлаш каби қатор ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Айни вақтда ижтимоий тармоқларда, телеграмм каналларда айнан “стипендия” миқдори 400 минг сўм этиб тайинланиши, табақаланган стипендиянинг жорий этилиши бўйича талабаларнинг норозиликларига дуч келмоқдамиз. Мазкур ислоҳатларни мазмун моҳиятига тўла қонли тушуниб етмаган , яъни долзарб бўлиб турган ушбу масалага ойдинлик киритилди. Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилгани, стипендияли тулов –контракт  билан стипендиясиз  тўлов контракт ҳамда 1-2-3- босқич талабаларига бир ҳил 400 000 сўмдан стипендия белгиланиши ва бошқа керакли маълумотлар билан таништириб ўтилди. Талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.

  Эндиликда талабаларни билим олишлари учун яратилаётган кенг имкониятлар, тўлов-шартнома бўйича ота-оналарга яратилган енгилликлар ва шу каби таълим йўналишидаги ислоҳатлар ўз самарасини бериши шубҳасиз.