Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Тошкент Марказий Эко боғида ўтказилган “Мунаввар дамлар” номли маданий-маърифий тадбир


         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида милий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида кенг китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларнинг янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та ташаббус ижроси юзасидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

         Жумладан, 2019 йил 27 сентябрь куни Маданият ва санъат кўргазмаси ташкил этилганлигининг 13 йиллигига бағишлаб Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Тошкент марказий Эко боғида “Мунаввар дамлар” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда рассом Иброҳим Валиходжаевнинг рангтасвир асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу маданий-маърифий тадбирда “Хаттотлик ва миниатюра” йўналиши талабалари Беҳзод Жўрабоев, Нўъмонжон Йигиталиев ва Нигора Назироваларнинг ижодий асарларининг намойиши ва талабалар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.  Ушбу тадбирда иштирок этганлар рассом Иброҳим Валиходжаевнинг рангтасвир асарлари кўргазмаси  ҳамда миниатюра санъати намуналаридан баҳраманд бўлдилар.