Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Тошкент Фармацевтика институтида бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбир


     Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ҳамда Тошкент Фармацевтика институти билан ҳамкорлкда Ўзбекистон
Республикаси  Президенти томонидан илгари
сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 28 сентябрь
куни Тошкент Фармацевтика
институтида “Талабаликка бағишлов” ва “Институтда 5 та муҳим ташаббус амалда”
шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда  Тасврий санъат факультетининг Театр
безаги рангтасвири  кафедраси профессор-ўқитувчилари ва бир гурух талабалари      томонидан рангтасвир йўналиши бўйича
маҳорат дарслари ўтказилди. Шу билан бирга ижодий асарлар  кўргазмаси ташкил этилди.