Талабалар медиа ижтимоий ва маданият масканининг очилиш маросимидаги маданий-маърифий тадбир


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391 сонли қарори ҳамда 2019 йил 23 август куни ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижроси юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 августдаги “Олий таълим муассасаларида янги 2019-2020 ўқув йилига пухта тайёргарликни таъминлаш тўғрисида”ги 767-сон буйруғи билан тасдиқланган “Талаба ва ўқувчи-ёшларда Ватанга садоқат, мамлакат тарихи ва миллат қадриятларига ҳурмат ёт ғояларга қарши туриш, диний бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган  чор-тадбирлар режаси”га асосан, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Талабалар медия ижтимоий ва маданият-марказида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков ва “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси ўқитувчиси М.Сатторов ҳамда  факультет талабалари  ижодий ишлари билан иштирок этдилар. Тадбир сўнгида ўқувчи ёшларнинг дам олишини ташкил этишга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг маънавий ва уйғун камол топиши билан боғлиқ қизиқишларини рўёбга чиқаришда кўмаклашишга қаратилган беш ташаббус доирасида ўтказилган "Талабага 100 та китоб акцияси"га фаол иштироки учун   Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли Маданият ва маърифат маркази директори О.Худойназаров томонидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ташаккурнома билан тақдирланди.