“1-Октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбири


2019 йилнинг 27 сентябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан ташкил этилган  1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди. У аввало, юртимизнинг барча фидоий ўқитувчи педогогларини, шу билан бир қаторда институтда фаолият олиб бораётган устоз мураббийларни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилади. “Ушбу шарафли кун муносабати билан барча-барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман” – дея табрик йўллади.


Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида устоз ва мураббийларнинг беқиёс ҳиссаси бор. Шунинг учун ҳам устоз-мураббийларнинг улуғ хизматлари  юксак қадрланади.


Мазкур тадбирда институтнинг кўп йиллар давомида фаолият олиб борган, баркамол авлодни тарбиялашда ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган шунингдек интеллектуал-ижодий салоҳиятга эга бўлган кадрларни тайёрлашда фидокорона хизмат кўрсатган 35 нафар устозлар  институт раҳбарияти томонидан мукофотланди.

Байрам тадбири барчанинг кайфиятига ҳушнудлик бахш этди. Тадбир давомида таниқли хонанда, созанда, ва рақс ансамбллари ва сўз усталарнинг чиқишлари тадбирга янада кўрк бағишлади.
Тадбирда Ўзбекистон Бадиий Академия раиси Акмал Нуриддинов иштирок этиб, нутқ сўзлади.