Тасвирий санъат факультетининг Миробод туманидаги Фурқат боғида “1-октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирида иштироки


Бугун  “1-октябрь  – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан Миробод туманида жойлашган Фурқат боғида туман хокимияти томонидан ташкил этилган байрам тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбирнинг ижодий қисми Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан мароқли олиб борилди. Унда рангтасвир санъатини намоён этувчи санъат асарлар кўргазмаси намойиш этилди ҳамда шу ернинг ўзида томошабинлар учун  рангтасвир сирларидан мастер-класс ўтиб берилди.