Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Либос дизайни” кафедрасига Эразмус+ дастурига биноан Бирмингем Сити Университети профессори Мерлен Джой Литтл, брендинг ва коммуникация курсининг директори Клэр Луиза Ричи, ўқитувчилар Наталья Рожина ва Луиза Джейн Мартинлар билан 2019 йил 4 ноябрь куни бошланган лойиҳа якунланди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Либос дизайни” кафедрасига Эразмус+ дастурига биноан Бирмингем Сити Университети профессори Мерлен Джой Литтл, брендинг ва коммуникация курсининг директори Клэр Луиза Ричи, ўқитувчилар Наталья Рожина ва Луиза Джейн Мартинлар билан 2019 йил 4 ноябрь куни бошланган лойиҳа ҳақида хабар берган эдик.Ташрифнинг 3-куни буюк британиялик профессор- ўқитувчилар томонидан “Мода оламида хозирги кундаги трендлар” мавзусида тақдимот қилинди. Тақдимотдан сўнг профессор- ўқитувчилари ва талабалар ўртасида мунозара олиб борилди. Мунозарада институтнинг либос ва газламалар ихтисослиги талабалари фаол қатнашдилар. Мавзуни амалда кўриш мақсадида амалий машғулот ўтқазиш учун талабалар гуруҳларга бўлинди ва уларга вазифа топширилди.Ташрифнинг 4-куни берилган топшириқни ҳар бир гуруҳ талабалари ўз ижодий ишларини тақдим қилдилар. Талабалар вазифа бўйича бажарган ижодий ишлари англиялар профессор- ўқитувчилари томонидан ижобий баҳоланди. Ижодий ишлар тақдимотларидан сўнг профессор Мерлен Джой Литтл томонидан матоларга ишлов бериш ва уларни либосларда қўллаш тўғрисида тақдимот қилинди. Тақдимотдаги мавзу доирасида ҳар бир талабага алоҳида топшириқ берилди.Ушбу семинар-тренингда “Либос дизайни” кафедраси профессор-ўқитувчилари Ф.Атаханова, В.Чурсина, А.Сайдиганиева, Р.Киргизбаева, С.Юнусходжаева, Г.Умарова, З.Юнусалиева, С.Каримовалар иштирок этишди. Шунинг билан бугун ушбу ташриф доирасидаги машғулотлар поёнига етди ҳамда меҳмонлар билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллайев учрашув ўтказдилар.

Бу учрашувда меҳмонлар самимий қабул ва эсда қоларли ҳафта учун институт ректорига ҳамда профессор-ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигини билбирдилар. Ўз навбатида Нодирбек Сайфуллайев ҳам меҳмонларга ўз номларидан ҳамда институтимиз талабалари номидан ташриф ва амалий ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирдилар ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.

Меҳмонлар бизнинг талабалар ҳақида ижобий хулосага келганликларини ҳамда юртимизга яна келиш истагида еканликларини қайта-қайта таъкидладилар.