Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультетида “Ота-оналар куни” бўлиб ўтди.

Ота- она учун фарзандининг камолини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Aйниқса, фарзанди нуфузли олий таълим муассасасида таълим олиши ота-она учун алоҳида фахр ва ғурурдир.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультетида 1-курсга қабул қилинган талаба-ёшларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “Ота-оналар куни” бўлиб ўтди.

Унда ота-оналар фарзанди таълим олаётган маскан ва уларнинг дарс шароитлари билан яқиндан танишдилар ҳамда устозлари билан мулоқот ўтказдилар.