Икуо Хирояма халқаро маданият карвонсаройида Бадиий эмаль бўйича Ёшико Саитонинг маҳорат дарси ўтказилди

“Инсон – муҳит – санъат -2019” номли II Тошкент халқаро Биеналисининг учинчи куни ҳам таассуротларга бой ўтмоқда. Бугунги дастурда яна япон амалий санъати билан яқиндан танишиш имкони туғилди. Икуо Хирояма халқаро маданият карвонсаройида Бадиий эмаль бўйича Ёшико Саитонинг маҳорат дарси ўтказилди. Ушбу дарсларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ҳам иштирок этишди.

Ушбу дарсларда талабалар япон эмаль санъатининг сир асрорларидан хабардор бўлиш ҳамда миллий санъатимиз билан солиштириш имконига эга бўлишди. Шунингдек талабалар дарсларда бевосита иштирок этиш орқали ушбу санъатдаги маҳоратларини ҳам оширишди.