Озорбайжон бадиий академиясининг рассомчилик кафедраси доценти, Озорбайжонда хизмат кўрсатган рассом Инна Костинанинг “Дизайн” факултети талабалари учун махсус маҳорат дарси ўтказилди

“Инсон – муҳит – санъат -2019” номли II Тошкент халқаро Биеналисининг бешинчи кун дастурлари доирасида Озорбайжон бадиий академиясининг рассомчилик кафедраси доценти, Озорбайжонда хизмат кўрсатган рассом Инна Костинанинг “Дизайн” факултети талабалари учун махсус маҳорат дарси ўтказилди

Учрашувда Инна Костина талабаларга бугунги Озорбайжон санъати ҳамда Озорбайжон миллий матоси “Келагайи” ҳақида батафсил маълумот берди. Ўз навбатида талабалар меҳмонга Озарбайжон дизайн соҳаси ва миллий матолари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишди. Мазкур маҳоорат дарсида талабалар қардош халқнинг санъати, тарихи ва бугуни ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.