Марказий кўргазмалар зали Бадиий кўргазмалар диррексиясида II Тошкент Халқаро амалий санъат Биеналисининг якунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

2019-йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишланган “Инсон – муҳит – санъат – 2019” номли II Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналиси ўз фаолиятини якунлади. Марказий кўргазмалар зали Бадиий кўргазмалар диррексиясида II Тошкент Халқаро амалий санъат Биеналисининг якунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросимни кириш сўзи билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси Aкмал Нуриддинов очиб берди. Aкмал Нуриддинов ўз сўзида беш кун давомида Биеналининг кўтаринки руҳда ўтишида кўмаклашган барчага миннотдорчилик билдирди.

Маросимнинг тантанали қисмида эса Биенали доирасида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди. Уларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топширилди.

         Шундан сўнг, II Тошкент халқаро амалий санъат Биеналисининг мутлоқ ғолиблари тақдирланди, унда учинчи ўринга Ўзбекистон вакили Aбдувоҳид Каримов, иккинчи ўринга Озарбайжон вакиласи Инна Костина, фахрли биринчи ўринга эса Тожикистон вакиласи Мунира Aкилова муносиб топилди, шунингдек Ўзбекистон Бадиий академиясининг махсус соврини Бангладешлик Теракота устаси Таябуза Манханга топширилди. II Тошкент халқаро амалий санъат Биеналисининг Гран-при совринига Ўзбекистон ва Жанубий Корея маданият ва санъат йўналишидаги малака алмашинуви лойиҳаси – Кванян шаҳри ананавий ўқ-ёй лабораторияси муносиб топилди. Биенали доирасида тақдим этилган ишланмаларни холисона баҳолашда кўрсатган ёрдамлари учун биенали ҳакамлари ҳайъатига ҳам махсус совғалар тақдим етилди.

         Шу билан II Тошкент халқаро амалий санъат Биеналиси ўз ниҳоясига етди. Бу Биенали доирасида юртимизнинг 80дан ошиқ ҳамда 13 та хорижий давлатдан 30 га яқин ижодкорлар ва ҳунармандлар ўз ижод намуналарини намойиш этди. Биенали нафақат юртимиз, балки жаҳон жамоатчилиги учун ҳам унутилмас воқеа бўлди. Унда бевосита иштирок этган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоси учун ҳам ушбу Биенали ҳақиқий санъат байрамига айланди!