“Байроғимиз – фахримиз”

Бугун мамлакатимиз тарихида алоҳида кун. Чунки 1991-йил 18-ноябр куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Шундан буён байроғимиз юртимиз ва жаҳон осмонида миллатимизнинг ғурури тимсоли сифатида ҳилпираб, юртдошларимизга бир олам қувонч улашиб келмоқда. Бугун ҳам пойтахтимизда “Байроғимиз – фахримиз” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда бошқа олий таълим муассасалари қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳам миллий байроғимизга эҳтиром кўрсатиш мақсадида фаол иштирок этишди.

Байроғимизни севиш унга еҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг Ватанимиз олдидаги энг шарафли бурчимиздир. Негаки, байроғимиз жаҳон байроқлари ичра ҳилпираб турар екан бизнинг она юртимиз жаҳонга юз тутиб, кундан кун чирой очиб бораверади. Шунинг учун ҳам Байроғимиз бизнинг фахримиздир!!!