Нурафшон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга
оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш борасида тизимли ишлар йўлга
қўйилган. Хусусан, жорий йилнинг 29 ноябр куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида
жойлашган Ёшлар марказида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг
Тошкент вилоят босқичи ўтказилди. Ҳар қандай танловда тақдим этилган ижодий
ишларни адолатли баҳолаш муҳим ва масъулиятли вазифа саналади. Aйниқса, болалар
ижодини баҳолаш икки карра мураккаб. Чунки ҳақиқий ижод остонасида турган истеъдодни
битта нотўғри сўз ёки ҳаракат билан синдириб қўйиш мумкин.

         Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти “Тасвирий санъат” факультетининг бир гуруҳ
ўқитувчилари фестивал ташкилотчиларига ушбу мураккаб вазифада кўмаклашиш учун
Нурафшон шаҳрига ташриф буюрдилар. “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси катта
ўқитувчиси Илҳом Халилов, “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси ўқитувчиси Aвазбек
Насриддинов,” Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси ўқитувчиси Муҳаммаджон
Сатторовлар шулар жумласидандир.

         Мазкур тадбирда ҳакамлик вазифасини
бажарган ўқитувчиларимиз ижодий ишларни баҳолаш баробарида ёш истеъдодли
рассомларга келгуси фаолиятида асқотиши мумкин бўлган тавсияларни ҳам бериб
бордилар. Бу эса энди ижодга қадам қўяётган ёш истеъдодларга ижодини янада
ривожлантириш учун кўприк вазифасини ўташи шубҳасиздир.