Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институт Кенгашининг 2019-2020 ўқув йили бўйича навбатдаги IV мажлиси ўтказилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Кенгашининг 2019-2020 ўқув йили бўйича навбатдаги IV мажлиси ўтказилди. Йиғилишда институт фаолиятига таалуқли бўлган 9 та турли масала юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди ҳамда Кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Ушбу муҳокамалар давомида билдирилган фикрлар юзасидан тегишли чоралар кўриш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Кенгашга кўриб чиқиш учун киритилган кафедраларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг номзодларини ОAКга доцент илмий унвонига тақдим этиш масаласи кенгаш аъзоларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Шунингдек, йиғилишда махсус масала сифатида Олий таълим тизимида Коррупсияни олдини олиш масаласига яна бир бор қайтилди ҳамда институтда бу борада олиб борилаётган ишлар борасида йиғилганларга ахборот берилди. Барча яна бир бор огоҳликка чорланди.