Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Дизайн факультети ҳамда Амалий графика кафедраси билан ҳамкорликда Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий ва маърифий асослари янада кенгайтириш мақсадида кўргазма ташкил этилди.

Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Дизайн факультети ҳамда
Амалий графика кафедраси билан ҳамкорликда Таълим муассасаларида  коррупциянинг 
олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий ва маърифий асослари янада
кенгайтириш мақсадида кўргазма ташкил этилди.  Кўргазмани Факультет декани Наргиза Алиева кириш
сўзи билан очиб берди. Шунингдек Ёшлар билан ишлаш маънавият ва
маърифат бўлими бошлиғи С.Зиёвиддинов Институт Ёшлар иттифоқи етакчиси
А.Темиров кўргазмада иштирок этиб намойиш этилаётган асарлар билан яқиндан
танишдилар.

Ҳар бир инсон жамият ривожига ўз касби ва
дунёқараши билан хизмат қилади. Бажараётган ишини сифатли бажариши ҳам пировард
натижада Ватанга хизматга айланади. Хусусан, бугунги кўргазмада ўз ижодий
ишлари билан иштирок этаётган талаба-ёшлар ҳам жамият ҳаётида учрайдиган
коррупция каби жирканч иллатларга қарши кайфиятларини ўз ижодлари орқали
кўрсатиб берган. Бу эса, аввало, ёш ижодкорларнинг ўзлари бу иллатларнинг
жирканч эканлигини тушуниб етганларидан далолат. Қолаверса ўзгаларга ҳам буни
уқтиришга ҳаракат қилаётганлари эса таҳсинга сазовор. Мана шу жиҳатдан бундай
кўргазмалар бугунги кунимиз учун аҳамиятлидир. Бу кўргазма ташкилотчилари ҳам
айнан шу мақсадда ушбу кўргазмани ташкил этдилар.