ЭЪЛОН: “СAЙЛОВ-2019” видеороликлар танлови

“Тараққиёт
стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда
Халқаро матбуот маркази ҳамкорлигида 2019 йил 22 декабр куни бўлиб ўтадиган
сайловларнинг, янгиланаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги тутган
муҳим ўрнини инобатга олиб, аҳоли, хусусан ёшларнинг сайлов тўғрисидаги билим
ва кўникмаларини бойитишга қаратилган “СAЙЛОВ-2019” видеороликлар танлови
ўтказилмоқда.

Танловдан
мақсад, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада мустаҳкамлаш ва мазкур
сайловнинг мамлакат тараққиётида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши мумкинлигини
чуқур ҳис этишлари ҳамда ўзларининг фаол фуқаролик позициясига эга бўлишларига
эришишдан иборат.

Танлов ҳақида
барча маълумотлар “Тараққиёт стратегияси” марказининг www.strategy.uz сайти
ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига (www.facebook.com/DSCUzbekistan)
жойлаштирилган.

Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг иқтидорли талабаларини
ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.