Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрига ташриф буюришди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар
сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат
ташкилотлари масалалари котибиятининг 2019 йил 19 ноябрдаги 07/1-1856-сон хати
ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2019 йил 26 ноябрдаги К-401 сон
буйруғига асосан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори Н.Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Фанлар
Академиясининг Архитектура ва Санъат институти томонидан ўтказиладиган “Образ
Насими в искусстве” номли Халқаро илмий конференцияда иштирок этиш ҳамда
ҳамкорлик меморандумини имзолаш мақсадида
Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрига ташриф
буюришди.

Сафар мобайнида Озарбайжон Маданият вазири билан учрашув ҳам кўзда тутилган.