Озарбайжон Фанлар Академиясининг Архитектура ва Санъат институти томонидан ўтказилган “Образ Насими в искусстве” номли Халқаро илмий конференциянинг расмий очилиши бўлиб ўтди.

Aввал хабар берганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Фанлар Академиясининг Архитектура ва Санъат институти томонидан ўтказиладиган “Образ Насими в искусстве” номли Халқаро илмий конференцияда иштирок этиш ҳамда ҳамкорлик меморандумини имзолаш мақсадида Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрида бўлиб туришибди.
Бугун халқаро конференсияга ташриф буюрган меҳмонлар Буюк Озорбайжон шоири Насимий ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди. Шундан сўнг конференциянинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Конференцияни кириш сўзи билан Озорбайжон Миллий фанлар академияси Вице-президенти, академик Иса Габиббейли ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаевлар очиб берди.

Шу билан конференциянинг амалий қисми бошланди.

Унда кўплаб хорижий давлатлардан ташриф буюрган нуфузли олимлар қаторида ўзининг “Ўзбекистон санъатида Aлишер Навоий образи” номли маърузаси билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, санъатшунослик фанлари доктори Сурайё Aлийева ҳам иштирок этди.