Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Озарбайжон Aрхитектура ва Санъат институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

3 декабр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Озарбайжон Фанлар академияси мухбир аъзоси, Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Эртеген Саламзаде ўртасида ушрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида Озарбайжон Aрхитектура ва Санъат институти ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум доирасида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, магистрлар ва докторантлар алмашинувини ва амалиётини ташкил этиш ҳамда илмий мақолалар чоп этиш келишилди. Учрашув сўнгида эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегацияси  ҳамда Озарбайжон Архитектура ва Санъат институтида илмий ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда мазкур институтнинг Aрхитектура ва Таъмиршунослик бўлими, Театр, кино, ва телевидение бўлими ҳамда Маданиятшунослик бўлими ходимлари иштирок этишди.

Институт илмий  ходимлари билан мулоқот давомида келгусида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди ҳамда тажриба алмашилди.