Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Маданият вазирлиги қошидаги «Азарбарпо» лойиҳалаш илмий тадқиқот институтига ташриф буюрди

4 декабр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Маданият вазирлиги қошидаги «Азарбарпо» лойиҳалаш илмий тадқиқот институтига ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида «Азарбарпо» Бош меьмори ўринбосари Сахид Кадирле ва соҳа мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.

4 дСахид Кадирле ҳозирда Озарбайжонда меьморий обидаларни сақлаш, реставрация қилиш лойиҳаларини яратиш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти делегацияси вакиллари ҳам юртимизда бу борада йўлга қўйилган ишлар, хусусан институт миқёсида олиб борилаётган илмий тадқиқотларга батафсил тўхталиб ўтди.  Шунингдек учрашув сўнгида кейинги ҳамкорлик истиқболлари, соҳага оид кадрлар тайерлаш ва илмий фаолият йўналишидаги ишларни ривожлантиришга келишиб олинди.