Таълимдаги ислоҳотлар – келажакка пойдевор

Т

Ёшларнинг
интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли болаларни
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш миллий таълим соҳасидаги
давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Иқтидорли
болаларни аниқлаш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларни
ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан
баркамол авлодни шакллантиришда Республикамизда ташкил этилаётган Президент
мактабларининг ўрни юқори бўлиши шубҳасиз. Ўз навбатида ушбу таълим
масканларининг фаолияти барчада катта қизиқиш уйғотади.

Камолиддин Беҳзод
номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети
иқтидорли талабаларининг Тошкент шаҳридаги Президент мактабига ташрифи ёшларни
кейинги йилларда таълим соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар билан
яқиндан таништириш мақсадида амалга оширилди. Ўқув хоналари ва ўқувчилар учун
яратилган шароитлар, дарсларнинг ташкил этилиш жараёнлари талабаларда катта
таассурот қолдирди.