Конституция – миллий ўзлигимизнинг юксак намунасидир

Дунё давлатларининг умуинсоний ва ўзига хос миллий
қадриятлари мавжуд. Буни ҳар бир давлат ҳар хил намоён этади. Бизнинг миллий
ўзлигимиз мустақиллигимизнинг дастлабки даврларидан ва ҳатто мустақил бўлиб
улгурмасимиздан намоён бўлиб келмоқда. Барча давлат рамзларимиз миллийлигимиз,
тарихимиз, бугунимиз ва эртанги умидимизни ифодалаган миллий маънавий бойлигимиздир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси дунё тан олган инсонпарвар ғоялар
ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг миллий ўзлигини умумлаштириб бирдамлигимизнинг
асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Биз ҳар куни кундалик турмушда ҳам касбий
фаолиятда ҳам  ҳар қандай тўғри хатти-ҳаракатимизни Конституция
асосида амалга оширамиз.

Конституцияда
белгиланган ҳуқуқларимиз асосида меҳнат қилишимиз, дам олишимиз, тиббий
хизматлардан фойдаланишимиз мумкин.Бир қарашда оддий кўринган бу ҳуқуқлар ҳам
аслида ҳар бир инсоннинг энг катта бойлигидир. Бу ҳуқуқларимизнинг борлиги бахт,
унинг кафолати борлиги эса икки карра бахтдир. Aзизлар, Конституциямиз бахтимиз
пойдеворидир. Ҳар бир бинонинг мустаҳкамлиги унинг пойдеворига боғлиқ дейишади.
Бизнинг шундай мустаҳкам пойдеворимиз бор экан, бахтли бўлиш ҳуқуқига эгамиз.

Барчамизга
бахтимиз пойдевори Конституциямизнинг 27 йиллик байрами қутлуғ бўлсин.

Ҳурмат
билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
раҳбарияти