10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг қабул қилинганлигига 27 йил тўлди

10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг қабул қилинганлигига 27 йил тўлди. Шу муносабат билан бугун бутун юртимиз бўйлаб турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан , пойтахтимиз – Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги майдонида бугун эрта тонгдан кенг жамоатчилик вакиллари ушбу сана муносабати билан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этишди. Тадбирда Давлатимиз мадхияси Ўзбекистон Миллий Гвардияси, санъткорлар, талабалар ҳамда барча меҳмонлар иштирокида биргаликда жўр бўлиб ижро этилди. Бу  миллий руҳ, миллий ғуруримизни янада юксалтириши шубҳасиздир. Ушбу тадбирда кўплаб ташкилот ва жамоатчилик вакиллари қаторида Камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессор- ўқитувчилари ва талабаларидан иборат жамоаси ҳам фаол иштирок этишди ҳамда миллий мадҳиямизга бўлган юксак еҳтиромларини яна ир бор намоён этдилар.

Бизнинг мадҳиямиз – бизнинг ғуруримиз, фахримиздир. Бу мадҳия садолари доимо жаҳон саҳналарида баралла янграшига тилакдошмиз