Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири Умархаджаева Маъмура Каримбаевна ва Магистратура бўлими бошлиғи Расульмухамедова Санобар Абдуджамиловналар2019 йил 9 декабрь куниВ.И.Суриков номидаги Москва Бадиий академик давлат институтига хизмат сафари билан ташриф буюришди.

В.И.Суриков номидаги
Москва Бадиий академик давлат институтига Ўқув ва халқаро фуқаролар билан ишлаш бўлими бошлиғи Гусева Елена Александровна томонидан
кутиб олиниб, институт ўқув ва илмий фаолият билан батафсил таништирилди. 

Ташриф жараёнида
Аспирантура бўлими бошлиғи Крюкова Юля Николаевна, Россия рассомлик академияси аъзоси,
Санъатшунослик факультети декани, Санъатшунослик номзоди, доцент Арустамова Ирина
Левановна билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида мазкур институтда
аспирантура ва магистратура бўйича йўлга қўйилган жараён юзасидан маълумотлар билан батафсил
танишилди.

Шу билан бирга институт
Ўқув ва
тарбиявий ишлар проректори Зенкова
Светлана Анатольевна, Рангтасвир факультети декани Россия Федерациясида Хизмат кўрсатган рассом, профессор Слатинский
Виктор Николаевич билан давра суҳбати олиб борилди.  

Шунингдек, ҳайкалтарошлик факультети, ҳамда факультетда мавжуд ҳайкалтарошик ва композиция кафедраси
ва устахоналар билан таништирилди. Россияда хизмат кўрсатган рассом, Россия рассомлар
уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош, ҳайкалтарошлик факультети декани Галим Долмогомбетов
устахонасига ташриф уюштирилди.