Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти делегацияси Birmingham City университетига ташриф буюришди.

Aввал хабар берганимиздек Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти делегацияси амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлиб туришибди. Бугун делегацияси аъзолари ташрифи доирасида Birmingham City университетига ташриф буюришди.

Ўз ўрнида мазкур университет ҳақида: Birmingham City University – 1992-йилда университет мақомига эга бўлган Буюк Британиянинг давлат университетидир. Олийгоҳ Бирмингем шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, бугунги кунда энг юқори даражадаги таълим маркази ҳисобланади ва шунингдек, ижодкорлик ҳамда тадбиркорлик ривожига ҳисса қўшади. Бу ерда саънат, гуманитар ва ижтимоий фанлар, аниқ фанлар, педагогика ва соғлиқни сақлаш соҳаларида муваффақиятли таълим берилмоқда. Университет амалий ёндашувга асосланган самарали ўқитиш услуби билан машҳур.

Шуни таъкидлаш жоизки, одатда нуфузли олий таълим муассасасига ташрифни кўпчилик малака ошириш шаклида қабул қилади, аммо бу сафарги ташрифдан кўзланган мақсад нафақат ўрганиш, балки ўргатиш ҳамдир. Шу маънода бугун, вакилларимиз аввало, университетда талабаларга яратилган шароитлар ва таълим техналогиялари билан танишдилар Шунингдек, профессор-ўқитувчиларимиз Санъат, дизайн ва медиа факультети талабаларига “Ўзбекистон маданияти” мавзусида дарс ўтдилар ҳамда мавзу юзасидан топшириқлар бердилар.

Санъат, дизайн ва медиа факультети – факультет ижро, медиа ва инглиз тили факультетининг 2014 йилда Бирмингем Санъат ва дизайн институти билан бирлашиши натижасида ташкил этилган. Ушбу факултетда санъат, архитектура, мода, тўқимачилик ва 3D дизайн, заргарлик буюмлари ва визуал алоқа йўналишларидан дарс берадиган санъат ва дизайнга оид курслар мавжуд.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти делегациясининг Буюк Британияга амалий ташрифи давом этмоқда.