Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Birmingham City университетига ташрифи давом этмоқда

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг  Birmingham City университетига ташрифи давом этмоқда. Институтимиз ректори Нодирбек Сайфуллаев Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолияти, дарс жараёнлари, эришган ютуқлари ҳақида тақдимот ўтказди. Мазкур тақдимотда факултет декани, Профессор  Stephen Bottomly (Head of Birmingham Institute of  Juvelery, Fashion and Textiles), Sheila Griffiths (Program Leader BA (Hons) Fashion), Meera Curam  (Program Leader BA (Hons) Textiles Design) ва бошқа вакиллар иштирок этишди. Aйтиш мумкинки, Институтимиз Birmingham City университети учун бегона эмас. Бу олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари 2019 йил 4-8 ноябрь кунлари институтимизда бўлиб турли маъруза ва тақдимотлар, маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказиб, Нодирбек Сайфуллаев билан ҳам учрашган, шунингдек “Инсон – муҳит – санъат – 2019” номли II Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналисида ҳам иштирок этган эдилар. Мазкур тақдимот давомида улар ана шу учрашувларда олган таассуротлари билан ҳам ўртоқлашдилар ҳамда институтимиз ҳақида ижобий фикрда эканликларини таъкидладилар.