Aлишер Мирзаевнинг “Композицияда пластиканинг ўрни ва вазифаси” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Иқтидорли ёшларига соҳа бўйича етакчи мутахассисларнинг ижодий маслаҳатлари ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш ҳамда ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар дастури доирасида  Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори томонидан Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Aлишер Мирзаевнинг “Композицияда пластиканинг ўрни ва вазифаси” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Рассом мавзуни асосан жаҳон ва ўзбек рассомларининг ижодига боғлаган ҳолда тушунтириб ўтди. Шунингдек, рассомларнинг ижодига мурожаат қиларкан Aлишер Мирзаев уларнинг ижодида айрим камчиликларга ҳам тўхталиб, қайси рассом қайси йўналишда етакчи еканлигига ҳам урғу бериб ўтди. Мазкур маҳорат дарсларида машҳур рассомлар ижодига ҳам бошқа ракурсларда ёндашиш мумкинлиги, уларда ҳам қайсидир устун жиҳатларига ҳамоҳанг тарзда камчиликлар кўзга ташланишига урғу берилди. Қайсидир асарларда йўл қўйилган камчилик провард натижада асарнинг ютуғига айлангани кўзга ташланади. Бу маҳорат дарслари талабалар учун ўз ижодий “мен”ларини кашф этишларида яна бир туртки бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.