Aмалий санъат факултети 2-босқич талабаларининг Якуний назорат кўриклари бўлиб ўтди

                Камолиддин Беҳзод Номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Якуний назорат кўриклари давом этмоқда. Кўрик навбати Aмалий санъат факултети 2-босқич талабаларига етди. Бугун бу талабаларининг якуний назорат кўриги учун тайёрлаган ижодий ишларини Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худайберганов бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб, зарур ўринларда ўзларининг тавсияларини ҳам бериб ўтди.

Бу факултетда Композиция ва Aшёда ишлаш фанлари бўйича Якуний назорат ишлари Инновация ва ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги сабабли мазкур кўрикда меҳмонлар ҳам иштирок этди. Жумладан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Муратова Нозима, Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Элмуродова Гулхаёлар кўрикларни бевосита кузатишди. Уларга бу намойиш этилаётган ишлар жуда ҳам ёққанини ҳамда катта таассурот олганлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, бу ишлардан ўзларига маъқул бўлганларини келажакда ўз муассасаларида фойдаланиш истагини билдиришди.