Дизайн факултетида талабаларнинг Мутахассислик фанларидан якуний назорат кўриклари ўтказилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг Мутахассислик фанларидан якуний назорат кўриклари Дизайн факултетида ҳам ташкил етилди. Мазкур назорат кўриклари Хайрулла Касимов бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Маълумки, дизайн соҳаси асосан креатив ғояларга асосланади ҳамда ижодкордан жуда кенг тасаввур талаб етилади. Бу кўрикларда ҳам асосий еътибор ижодий ишларнинг сифати билан биргаликда талабаларнинг фикрлаш қобилятига қаратилди. Чунки дизайн бир бирини такрорламаслиги билан ҳам қизиқарли. Шу билан биргаликда бировни такрорламаслик учун ҳаммани билиш зарур. Бунинг учун еса улардан чуқур ёндашув талаб етилади. Устозлар кўрикда намойиш етилган ишларга баҳо бериш билан бирга уларни таҳлил етиб, устозалрига ҳам талабалар билан ишлашда нималарга еътибор бериш лозимлиги борасида ҳамтавсиялар бериб ўтдилар.