“Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси томонидан Дизайн факултетида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномаси бугунги кунда юртимиз ҳаётидаги барча соҳаларнинг ривожи учун асос бўладиган муҳим тарихий ҳужжатга айланди.

 Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида мазкур Мурожаатноманинг бутун халқимизга қаратилганини инобатга олиб, унинг мазмун-моҳиятини институт профессор-ўқитувчилари томонидан талабаларга, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай давра суҳбатларидан яна бири “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси томонидан Дизайн факултетида ташкил этилди. Мазкур тадбирда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент Умида Утанова Мурожаатноманинг мазмун моҳияти, бугунги кунимиз учун қанчалик аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида тақдимот қилди.

Давра суҳбатида иштирок этган Дизайн факултети декани Наргиза Aлиева, Ёшлар билан ишлаш маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Дилноза Aкрамова ҳамда  “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси ўқитувчиси Рахмонали Ҳасановлар ҳам бу Мурожаатнома халқимиз улкан воқелик эканлигини таъкидлаб, ёшларимизни уни чуқур ўрганишга ва ўз фаолиятларида ундан умумли фойдаланишга чақирдилар.

Шунингдек, талабалар ҳам ушбу Мурожаатномадан катта энергия олганликларини таъкидлаб, айрим ўринларида янада мукаммалроқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида маърузачиларга саволлар билан ҳам мурожаат қилдилар ҳамда атрофлича жавоб олдилар.