Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида институт раҳбарияти, Миробод туман Ички Ишлар Бошқармаси ходимлари, банк ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда талабалар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

        Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида олдимизга қўйган вазифалар ижросини таъминлаш бугунги кун учун энг долзарб масалаллардан бирига айланди. Бугунги кунда ёшлар орасига кириб бориш, уларнинг муаммолари билан яқиндан танишиш барча соҳа вакиллари учун ҳам бирдек зарур ва шарт. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Фарзандларимиз тарбияси, юриш-туришидан ҳар куни огоҳ бўлмасак, илму-ҳунарга ўргатмасак, уларнинг қўли меҳнатда қотмаса, муносиб иш топиб бермасак, ёшларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш қийин бўлади”. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида институт раҳбарияти, Миробод туман Ички Ишлар Бошқармаси ходимлари, банк ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда талабалар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бевосита давра суҳбатига ўтишдан аввал меҳмонлар институтда талабаларга яратилган шароитлар, дарс жараёнлари билан бевосита танишиб, бу шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди.

Давра суҳбатида Миробод туман Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи, подполковник Aтаназаров Музаффар, 3-сон ИИБ ХПБ бошлиғи, подполковник Зокирова Нодира, Байналминал Маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори, катта сержант Aҳмаджонов Максуд, халқ банки ходими Жуманазаров Отабек ва бошқалар ташриф буюриб, бугунги кунда ёшлар ўртасида долзарб бўлган мавзулар, жиноятларни олдини олиш, банк хизматлари, талабалар-ёшларга берилаётган имтиёзлар борасида суҳбатлар олиб боришди. Тадбирда шунингдек, талабалар ҳам меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ҳамда батафсил жавоблар олишди.