Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Алишер Навоийнинг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур ижоди – адабиёт ва санъатни ривожлантириш омили сифатида” номли тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга ва ўз қобилиятларини намоён қилишга кўмаклашиш мақсадида, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  Алишер Навоийнинг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан “Навоий ва Бобур ижоди – адабиёт ва санъатни ривожлантириш омили сифатида”  номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Кириш сўзи билан институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди ҳамда бугунги кунда Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш ҳар бир инсон учун улкан маънавий бойлик бўлишини, ўзи ҳам бу икки ижодкор ижодига тез тез мурожаат қилиб туришини таъкидлаб, талабаларни бу ижодкорлар ҳаёти ва ижодини янада чуқур ўрганиб, келгуси ижодларида ундан унумли фойдаланишга чақирди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Aли Филалогия фанлари номзоди,“Тиллар ва адабиёт” кафедраси доценти Юлдашева Ҳалима, Филология фанлари номзоди Гулабза Қаршиевалар сўзга чиқиб, бу икки буюк ижодкорнинг ҳаёти ва ижоди ўзбек халқи учун ҳақиқий хазина эканлигини таъкидлаб, уларнинг ғазалларидан намуналар ўқиб беришди.

Шундан сўнг институт миқёсида ўтказилган “Навоий ва Бобур ижоди – адабиёт ва санъатни ривожлантириш омили сифатида” мавзусидаги иншолар ва ижодий ишлар танлови ғолибларига эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар топширилди.

Тадбирда махсус меҳмон сифатида иштирок этган Миробод туман Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи, подполковник Музаффар Aтаназаров ҳам бу тадбирда иштирок этганидан жуда мамнун эканлигини, Aлишер Навоий ва Бобур ижоди барча соҳада бўлгани каби Ички Ишлар ходимлари учун ҳам муҳим эканлигини, чунки улар адолатва ҳақиқатни доимо биринчи даражага қўйганини таъкидлаб ўтди.

Шунинг билан тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Унда томошабинлар эътиборига талабалар томонидан икки буюк ижодкорнинг рубоий ва ғазалларидан ташкил топган шеърий гулдаста ҳамда институт ҳаваскор театр жамоаси томонидан “Aлишер Навоий” драммаси асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди. Шунингдек, Аслонова Сангинабону томонидан Бобур Ғазаллари асосида мусиқий чиқиш бўлиб ўтди.

Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига қанчалик кўп мурожаат қилсак, уларни ўргансак, улкан ҳаётий тажрибага, маънавий бойликка эга бўламиз. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бу икки сиймо ижодига бағишланган кечалар давом этади.