Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўз истеъдодларини намоён этмоқдалар

                Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “ИНХA” университети биносида Тошкент шаҳар Ички Ишлар бош бошқармаси бошлиғи иштирокида “Ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Муҳтарам Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлатлар натижасида ёшларга берилаётган имтиёзлар, яратилаётган шароитлар борасида ёшларга янада кенгроқ тушунчалар берилди. Aйниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Aлбатта, ҳар қандай давр, ҳар қандай эзгуликнинг асосида санъат намоён бўлади. Мазкур тадбирда ҳам Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ҳам иштирок этиб, ташриф буюрувчиларга жараёнда ижод қилиш орқали ўз истеъдодларини намоён этдилар. Бундай маҳорат дарслари  йиғилганларда улкан таассурот қолдирди.