Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг навбатдаги кўргазмаси

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та энг муҳим ташаббуснинг биринчиси – ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт театр ва санъатнинг бошқа йўналишларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқаришга қаратилган – ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш ҳамда Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунларини кенг нишонлаш, уларнинг меросини ёшларга етказиш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида “Тафаккурнинг икки гулшани” номли маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факултети талабалари ҳам иштирок этиб, ижодий кўргазма ташкил этдилар. Кўргазма йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.