#NavoiyDay #BoburDay хештеглари остида буюк бобокалонларимизнинг асарларини тарғиб этиш акцияси ташкил этилди.

Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, улар яратган буюк асарлар халқимизнинг тенгсиз маънавий бойлигидир. Инсон камолотида бу асарларни ўрни беқиёс бўлиши табиий. Чунки улар ўз истеъдодлари билан жамиятнинг барча жабҳаларини, барча қатламларини бирдек идрок эта олган буюк мутафаккирлардир. Бу икки буюк ижодкорнинг ижоди фақат халқимиз эмас, балки жаҳон тарихида ҳам алоҳида ҳодисадир. Уларнинг асарларини ўқиб-ўрганиш бугунги ёшлар учун ҳақиқий ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий Кенгаши томонидан “Ёшлар ижод саройида” Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан #NavoiyDay #BoburDay хештеглари остида буюк бобокалонларимизнинг асарларини тарғиб этиш акцияси ташкил этилди.

            Мазкур акцияда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факултети талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг тасвирий ва амалий санъат кўргазмаларини ҳамда тасвирий санъатдан маҳорат дарсларини намойиш этдилар.