каръера тадбири

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 12 февралдаги 04-4/7689 сонли хатида келтирилган маълумотга кўра, Туркия Республикаси Инсон ресурслари Департаменти томонидан Тошкент шаҳрида “Talent for BIZ” каръера тадбири ўтказилмоқда. Тадбир жорий йилнинг 15 февралида кун давомида Hyatt Regency  меҳмонхонасининг фойесида бўлиб ўтади. Қизиқиш билдирган талабалар, ёш ходимлар ушбу тадбир ҳақида https://talentforbiz.org/  интернет манзили орқали батафсил маълумот олишлари ва ўқишдан ҳоли вақтларда қатнашишлари мумкин.