“Музей педагогикасида мактаб ёшидаги ўқувчиларни музейларга жалб этиш масалалари”

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети Музейшунослик ҳамда Музей педагогикаси йўналиши талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида Тошкент ихтисослаштирилган Маданият мактабида  Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев  томонидан Ёшлар маънавиятини янада юксалтириш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида  “Музей педагогикасида мактаб ёшидаги ўқувчиларни музейларга жалб этиш масалалари” мавзусида  давра сухбати ҳамда махорат дарси  ташкил этди.

Тадбирда профессор­­-ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга музей яралиши, жахон ва мамлакатимиздаги музейлар, анъанавий  ва ноанъанавий музейлар ҳақида маълумотлар берилиб,  жаҳон музейлари хақида видеоролик намойиш этилди. Институт талаба-қизлари томонидан эса ўқувчиларга музей аудиториясини  ўрганиш мақсадида ижтимоий анкеталар тарқатилди ва ўқувчилар катта қизиқиш билан тўлдиришди.

Тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқувчиларга  прфессор-ўқитувчилар томонидан китоблар тақдим этилди.