Талабалар турар жойида учрашув

                Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан институт талабалари учун “БЕШ ТAШAББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ”, “МУСТAҲКAМ ОИЛA ЮРТ ТAЙAНЧИ ҳамда “ЭНГ ФАОЛ САНЪАТШУНОС” каби танловларини эълон қилган эди. Ҳозирда бу танловларга ижодий ишларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

Бугун Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт Бошланғиш ташкилоти томонидан Талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабаларга ушбу танловлар тўғрисида янада кенгроқ маълумотлар бериш учун тақдимот ўтказилди. Талабалар ҳам бу танловларда фаол иштирок этаётгани ҳамда бу бўйича улкан режаларга эга эканликларини алоҳида эътироф этиб, институт раҳбариятига талабаларга яратилаётган шароитлар ҳамда берилаётган эътибор учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтишди. Шу билан бирга танловларнинг  айрим жиҳатлари бўйича саволлар билан ҳам мурожаат этишди.

            Шунингдек, талабалар билан Талабалар турар жойида яратилган шароитлар  ҳақида очиқ мулоқот ўтказилди. Талабалар билан яқинроқ мулоқот қилиш мақсадида турли қизиқарли ўйинлар ҳам ташкил этилди. Бу ўйинларда талабалар ҳам фаол иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён этдилар.