Ўзбекистон давлат санъат музейининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси филиалида баҳорги семестр дарслари бошлаб юборилди.

Музей фонд заҳирахонасига оид ҳужжатлар билан ишлаш, экспозиция яратиш жараёнларини ўрганиш, шу билан бирга назарий билимларни амалиётда қўллай олиш мақсадида “Музей иши асослари”, “Экскурсияшунослик”, “Музей интерьерини лойиҳалаш”, “Фотография” каби фанларнинг бевосита музей эскспозициясида ўтилиши талабалар томонидан фанга бўлган қизиқишни янада орттирмоқда.
2-курс Музей педагогикаси, Музейшунослик (музей менежменти ва маданий туризм), Музейшунослик (музей предметлари экспертизаси, консервация ва таъмирлаш) таълим йўналиши талабаларининг “Экскурсияшунослик”, “Музей иши асослари”, “Музей интерьерини лойиҳалаш” каби фанлари кафедра филиалида ташкил этилди. Музейшунослик (музей менежменти ва маданий туризм) таълим йўналиши талабалари томонидан “Экскурсияшунослик” фани доирасида музей экспозициясида намойишга қўйилган санъат асарлари танлаб олиниб, тайёрлаган экскурсияларини музей илмий ходимлари ва ташрифчиларга ўтиб беришди. Дарс сўнгида талабалар ўтган экскурсияси музей илмий ходимлари томонидан муҳокама қилиниб, ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилиб борилди. Бундан ташқари талабалар мустақил иш сифада танлаган санъат асарларига флайерлар тайёрлаб, томошабинлар фикрини ўрганиб, музей брендини яратишни мақсад қилишган. Натижасини эса тез кунларда кутиб қоламиз.