Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлгани билан Мадинахон Норчаевани табриклайди

Қадрли қизим, Мадинахон Норчаева!

Сизни эришган улкан мувафаққият – Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Сизга сиҳат-саломатлик, ўқиш ва ижодингизда улкан ютуқлар тилаб қоламан. Сиздек интилувчан ва зукко талабалар институтимизнинг ифтихоридир. Ютуқларингиз бардавом бўлсин!

Ҳурмат билан,

Нодирбек Сайфуллаев

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий

рассомлик ва дизайн институти ректори