Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг онлайн фаолияти

тарзда олиб бормоқда. Бугунги кунда институт миқёсидаги барча йиғилишлар видеомулоқот тарзда ўтказилиб, унда ходимлар ўз уйларидан туриб иштирок этишмоқда. Бугун ҳам институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда институт ходимлари иштирокида навбатдаги видеомулоқот ўтказилди.

Йиғилиш аввалида Нодирбек Сайфуллаев барча ходимларни сиҳат-саломат кўриб турганидан мамнун эканликларини билдириб, бундан кейин ҳам ўзлари ва яқинларининг саломатликларига эътиборли бўлишлари кераклигини барчага эслатиб ўтди.

Шундан сўнг йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда асосий эътибор бугунги кунда масофавий таълим билан барча талабаларни тўлиқ қамраб олишга қаратилди. Бу борада мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди. Электрон дарсликларнинг сифатли ва тушунарли бўлиши, ҳар бир талаба билан алоҳида шуғулланиш лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

Шу билан бирга жорий йилнинг 29 апрель куни “ЭГО-ХХ: САНЪАТДАГИ УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВА МИЛЛИЙ ЎЗИГА ХОСЛИК” мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий конфенцияга тайёргарлик масалалари ҳамда институт ҳаётига алоқадор бўлган бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилиниб, зарур кўрсатмалар берилди.