Онлайн семинарлар давом этади

Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бугунги кунда карантин
бўлишига қарамасдан илмий фаолият қизғин давом этмоқда. Ҳозирда
Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори
томонидан институтнинг докторантлари ва мустақил изланувчиларнинг онлайн илмий
семинарлари ташкил этиб борилмоқда.

Бугун 2020 йил 22 апрел
куни Камолиддин Беҳзод
номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 17.00.06-Музейшунослик.Тарихий-маданий
объектарни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги 3 курс таянч
докторанти (PhD) Орифжонова Гулраъно Равшан қизи томонидан Zoom программаси орқали “Ўзбекистон этнографик коллекция
ва предметларини турли ихтисослик музейларидаги таснифи” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарда институт таянч докторантлари, мустақил изланувчилари, санъатшунослик фанлари доктори С.Ш.Алиева, санъатшунослик фанлари номзоди,
доцент Р.С.Фатхуллаев иборат эксперт кенгаши аъзолари ҳам тинглаб ўз
тавсияларини беришди. Изланувчига диссертация
мавзуси юзасидан бир қанча таклифлар берилди.

Қувонарли томони шундаки, ушбу семинарларда
иштирок этишга нафақат институтимиздаги тадқиқотчилар, балки бошқа олий таълим
муассасалари ходимлари томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда. Хусусан, бугунги
семинарда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва
илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектор мудири Бахтиёр Ашуров ҳам меҳмон
сифатида иштирок этди ҳамда бу семинар қизиқарли ва янгиликларга бой тарзда
ўтганини таъкидлаб ўтди.