Магистрларнинг дастлабки ҳимоялар ўтказилмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2020 йил 20 майдан магистрларнинг дастлабки магистрлик диссертациялари ҳимоялари бошланди. Дастлабки ҳимоялар институт томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасдиқланган “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти таълим йўналишлари учун малакавий битирув иш ва магистрлик диссертацияси ҳимояси бўйича дастур ва баҳолаш мезони”га асосан онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 20 май куни ZOOM платформаси орқали “Санъат назарияси ва тарихи” (турлари бўйича) ҳамда “Музейшунослик: тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш” мутахассислигида таҳсил олувчи жами 11 нафар магистрларнинг дастлабки ҳимояси бўлиб ўтди.
Мазкур ҳимояда талабаларнинг “Тошкент ўрта аср мемориал-диний мажмуаларини сақлаш ва оммалаштириш масалалари”, “Ўзбекистон бадиий музейларида экскурсия олиб бориш технологиялари ва ишлаб чиқиш методлари”, “Ўзбекистонда музей маркетингини ривожлантиришда илғор ҳорижий тажрибаларни тадбиқ этиш”, “История коллекцирования русского искусства в Государственном музее искусства Каракалпакстана имени И.В.Савицкого”, “Замонавий китоб графикаси ривожланиши ва муаммолари”, “Мустақиллик даври Ўзбекистон ҳайкалтарошлик санъати ривожланининг тарихий назарий аспектлари” каби бир қатор мавзулардаги магистерлик диссертациялари кўриб чиқилди.

Дастлаб магистирлар томонидан диссертация бўйича тақдимот ўтказилди ҳамда илмий раҳбарлар магистрантлар билан олиб борилган изланишлар, мавзунингнинг долзарблиги борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шундан сўнг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, санъатшунослик фанлари доктори Сурайё Алиева, Санъатшунослик факультети декани, санъатшунослик фанлари фалсафа доктори Ботир Сангиров, Магистратура бўлими бошлиғи Санобар Расульмухамедова, Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси мудири Обиджон Абдуллаев, Музейшунослик кафедраси мудири, доцент Камола Нишонова, магистрларнинг илмий раҳбарлари, кафедраларда фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар томонидан мазкур изланишлар батафсил муҳокама қилинди. Магистрантларга эътибор қаратиш лозим бўлган ўринлар бораcида тавсиялар бериб ўтилди.