Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Россия “Казан Кремли” музей-қўриқхонасининг Ислом маданияти музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат тарих музейи билан ҳамкорликда “МУЗЕЙЛАРНИНГ ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯСИ: ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ИНТЕГРАЦИЯ” мавзусида вебинар ўтказилди.

Инсоният узоқ даврлардан буён COVID-19 каби глобал муаммога дуч келмаган эди. Ҳар бир соҳада бўлгани каби музейшунослик соҳасида ҳам пандемия янги талабаларни юзага келтирмоқда. Бироқ шундай шароитда ҳам санъат ва маданият ривожланишда давом этмоқда.
Бугун барча маданий муассасалар – йирик музейлардан тортиб кичик галереяларгача тез суръатларда онлайн тизимга ўтди. Эндиликда мана шундай иш тарзи кенгайиб, янги кўриниш касб этмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Россия “Казан Кремли” музей-қўриқхонасининг Ислом маданияти музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат тарих музейи билан ҳамкорликда “МУЗЕЙЛАРНИНГ ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯСИ: ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ИНТЕГРАЦИЯ” мавзусида вебинар ўтказилди.
Ушбу вебинарда “Казан Кремли” Музей-қўриқхонаси Ислом маданияти музейининг раҳбари Ильнур Ильдарович Низамиев «Ислом маданияти музейининг карантиндан кейинги фаолияти», Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Файзиева Васила Салиховна «Ўзбекистон давлат санъат музейи – карантин даврида музей фаолияти тарғиботи», Ўзбекистон давлат тарих музейи илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Арипджанов Отабек Юсупджанович «Нормал ҳаёт тарзига қайтиш: карантин ва ундан кейинги даврда музейлардаги янги қоидалар» мавзусидаги маърузалари билан иштрок этди. Пандемия даврида музей мутахассисларнинг бирлашиши билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Вебинар баҳс-мунозарали бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволарга жавоблар олишди. Вебинар сўнгида Россиялик мутахассис Музейшунослик кафедраси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.