Магистрларнинг дастлабки диссертация ҳимоялари ZOOM платформаси орқали ўтказилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Дизайн (либос ва газламалар), Бадиий кулолчилик, Санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш мутахассисликларида таҳсил олувчи магистрларнинг дастлабки диссертация ҳимоялари ZOOM платформаси орқали ўтказилди.
Дизайн (либос ва газламалар) мутахассислиги бўйича магистрлик диссертацияси икки қисми – тадқиқот ва лойиҳа қисмларидан иборат бўлиб, “Аёллар замонавий кийимларида қадимий орнамент ва кашталардан фойдаланиш имкониятларини тадқиқ қилиш”, “Табиий ипак толали матолар янги бадиий ечимини тадқиқ этиш ва либосларда қўллаш”, “Боғдорчилик ишлари учун махсус кийим лойиҳалаш тамойилларини тадқиқ қилиш”, “Исследование особенностей дизайна костюма классического стиля для музыкантов” каби мавзулардаги диссертциялар мутахассислар томонидан муҳокама қилинди.

Бадиий кулолчилик мутахассислиги битурвчи магистрлари ўзларининг “Кулолчилик санъатида эпик, мумтоз ва фольклор образлар ижодий талқини”, “Ўзбекистон ноанъанавий кулолчилигида мажозий образларнинг бадиий талқини”, “Ўзбекистон кулолчилигида тарихий шахслар талқинининг бадиий хусусиятлари” мавзуларидаги диссертациялари юзасидан тақдимот шаклида ўз ҳимояларини ўтказдилар. Шунингдек, амалий ишлари бўйича амалга оширилган ишларини изоҳлаб батафсил ёритиб беришди.

Санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш мутахассислиги магистрантлари томонидан “Ўзбекистон ҳудудида китобот санъати ва уни сақлаш муаммолари”, “Ўзбекистонда меъморий обидаларни консервация ва реставрацияси муаммолари” (Бухоро шаҳри мисолида), “Ўзбекистонда амалий санъат асарлари эпиграфикасининг ривожланиши” (кулолчилик мисолида), “Бухородаги арк саройи реконструкция лойиҳаси”, “Амир Темур даври меморий ёдгорликлари безакларини илмий ва бадиий таъмирлаш усуллари” (Шохи-Зинда ансамбли мисолида) каби мавзулардаги диссертациларнинг дастлабки ҳимояси бўлиб ўтди.
Бугунги дастлабки ҳимояларда ҳам магистрантлар томонидан соҳага чуқур кириб бориб, муаммоларни батафсил муҳокама қилганлари ҳамда ечим таклиф қилганлари таҳсинга сазовор.