ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ОТМЛАРДАГИ ҚАБУЛ КОМИССИЯЛАРИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

        Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига кўра, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш имтиҳонларида иштирокини таъминлаш мақсадида, улар олий таълим муасссаларининг қабул комиссияларида санитария-гигиена талабаларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибда бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтказилади.

        Бунда, бошқа тоифадаги абитуриентлар ОТМларнинг қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилмаслиги қатъий белгиланди.