Ижодий имтиҳонлар 1 августдан кейин бошланади

Айни пайтда АОКАда карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг давом этмоқда.

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

  • Ижодий имтиҳонлар 1 августдан кейин бошланади. Лекин бу имтиҳонларнинг давомийлиги ва сифатига таьсир килмайди. Яъни бундай имтиҳонлар 20 кун давом этади.

Ҳужжат топшириш масалалаларида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Таълимнинг барча шакллари учун ҳужжатлар онлайн тарзда топшириляпти.

Ўқиш масаласига келсак, бунда шароитдан келиб чиққан ҳолда бир қарорга келинади. Сиртқи ва кечки таълим шакли масофавийга, кундузги таълимда эса ахборот технологиялари жорий этилган тарзда олиб борилади.

Ҳозирча янги ўқув йилининг бошланиши бўйича анъанавий шаклни режалаштиряпмиз. Лекин масофавий таълим жараёнларига ҳам тайёрмиз.

Бунда баҳорда йўлга қўйилган ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилган таълим шакллари янада такомиллаштирилади. Бу борада шароитдан келиб чиққан ҳолда, якуний қарорга келамиз.