Aбитуриентлардан тушган аризалар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди

Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтида ОТМларга кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида таълим йўналишлари кесимида онлайн танишиш имкони яратилди (https://t.me/rasmiydtm/2375).

✅ Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

👉 қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
👉 абитуриентлар сони;
👉 танлов кўрсаткичи.

Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади ва ҳар соатда янгиланади.