ЭЪЛОН:

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасасаларини 2019/2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди.
🔰Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:
👉1) diplom.edu.uz веб-сайтига киринг. Экранингиздаги пайдо бўлган саҳифанинг «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмачасини босинг.
👉2) Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг «Diplom raqami» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Diplom nusxasini ko’chirib olish» тугмачасини босинг.
Мабодо, «Diplom raqami» қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.
📚Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.