Aбитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари диққатига!

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил   26 июлдаги қарорига асосан амалдаги карантин чекловлари 15 августга узайтирилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти маъмурияти томонидан  Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳон кунларини ўзгартириш борасида таклиф тайёрланмоқда. Комиссия розилиги билан 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш режа-графигига ўзгартириш киритилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг янги муддатлари тез кунда институтнинг расмий веб сайти: www.mrdi.uz, телеграм месенжеридаги расмий каналлари: MRDI 24 news| Uyda qoling! (https://t.me/mrdi24news), MRDI QABUL 2020 (https://t.me/mrdi_qabul_2020) орқали эълон қилинади. Бизни кузатиб боринг.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2020/2021 ўқув йили учун Қабул комиссияси